"Ривер Плейт" футболчиси А Серияга йўл олиши мумкин

"Ривеп Плейт ярим ҳимоячиси Хуан Кинтеро фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Sky Italy нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, футболчи билан "Женоа" музокараларни бошлаб юборган. Маълум бўлишича италян клуби 26 ёшли хавбекни олти ойга ижарага олиш ниятида.

Кинтеронинг клуб билан шартномаси 2022-йил ёзида якунига етади. У жорий мавсумда "Ривер Плейт" таркибида олтита ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!