Рияд Махрез 38 миллион евро эвазига “Рома”га ўтадиган бўлди

 

Бир неча ойдан бери Англиянинг “Лестер” клуби ярим ҳимоячи Рияд Махрезни сотиб олишга уринаётган “Рома” ниятига етган кўринади. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, римликлар Махрез учун 38 миллион евро беришга тайёрлар. Ўз навбатида, “тулкилар” футболчини 40 миллион еврога сотишни режалаштиришганди. Аммо тахминларга кўра англияликлар италияликларнинг бу таклифларига рози бўлишган.   

Маълумот ўрнида, агар римликлар Махрезни қўлга кирита олишмаса “Ювентус”дан Хуан Куадрадо вариантини кўриб чиқишмоқчи эдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!