Риёд Махрез:
Ads

"Манчестер Сити" хавбеки Риёд Махрез бугун АПЛнинг 6-турида "Кардифф"га (5:0) қарши ўтказилган баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Чемпионлар лигасидаги омадсизликдан сўнг ўйин оғир кечишини билгандик. Гвардиола ҳам “Кардифф”га қарши сафар ўйинига жиддий тайёргарлик кўришимизни айтганди. Натижада ажойиб ўйин кўрсатдик ва ҳақли ғалабани қўлга киритдик. Қолаверса, “Сити” сафидаги биринчи голимни киритганимдан хурсандман”, - дейди жазоирлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Махрез шу учрашувда дубль қайд этди.