Роббенни “Реал”дан кетишга мажбурлашган
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арьен Роббеннинг сўзларига кўра у “Реал”дан кетишни истамаган.

“Бу жуда дахшатли ёз эди. Флорентино Перес яна клуб президенти лавозимига сайланди. Ана шундан сўнг “қироллик клуби” бирин-кетин супер трансферларни амалга ошира бошлади. Криштиану Роналду, Кака, Хаби Алонсо ва Бенземалар шулар жумласидандир. Жамоа рахбарияти менинг трансферимдан пул ишламоқчи эканликларини очик айтишди.

Мен “Реал”дан кетишни ҳохламагандим. Менга “Бавария” жиддий таклиф билан мурожаат қилди. Бу эса мен учун ҳаётимдаги энг қийин танлов эди. Менинг “Бавария”га ўтишим орқага ташланган қадам деб ўйлайман. Чунки “Бавария” мен ўтган пайтда ҳозиргидек Европанинг кучли жамоалари қаторига кирмасди.

Энди бу жамоага содиқман. Чунки 8 йилдан буён мана шу ерда тўп суриб келмоқдаман ва бу жамоа менинг бир қисмимга айланиб қолган”, - дейди голландиялик футболчи outside90 нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роббенни Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ўз сафига қўшиб олишни ҳохлаётгани, аммо, футболчи бунга рози бўлмагани ҳақида хабар берган эдик.