Робер Пирес: Дембелени Неймарга алмашмаган бўлардим
Ads

Франциялик машҳур футболчи Робер Пирес “Барселона”даги ҳамюрти Усмон Дембеле ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Дембеле менга жудаям ёқади. Биз ҳар доим Месси ҳақида гапирамиз, аммо бу бола ҳам жуда яхши. Дембеле ҳозир майдонда биз болалигимизда қилган ишларни қилмоқда.

У интизомни кучайтириши керак, лекин бошқа томондан унинг ҳали ёш эканлигини ҳам инобатга олиш керак. Унинг иқтидори ва ўйин савиясини ҳисобга олган ҳолда айтишим мумкинки, у “Барселона”га Чемпионлар лигасида ва Ла Лигада ғолиб чиқишда ёрдам беради.

Агар менда танлаш имконияти бўлганида мен Дембелени Неймарга алмаштирмаган бўлардим. Усмон эндигина 21 ёшда ва у ҳар иккала оёғида ҳам ўйнай олади, тўп билан ақлли муамала қилади. Унинг қобилияти биз ҳозир кўрганларимиздан кўра анча юқори”, - дейди Пирес.