Роберт Гарсия: "У 47 ёшида ҳам чемпионларни енга олади"
Собиқ жаҳон чемпиони, ҳозирда америкалик мураббий Роберт Гарсиянинг фикрича, кичик Флойд Мейвезер ҳали ҳам профессионал рингга қайтиши мумкин.
"Нима дейишмасин, нима деб ўйлашмасин, Мейвезер ҳозир ҳам юқори савияда ўйнай олади. Флойд яхши формада ва ҳақиқий жангга тайёр. Мен уни Виржил Ортис ёки Жарон Эннис каби йигитларни мағлуб этади, демайман, лекин Мейвезер кўплаб чемпионларни енгишга қодир, масалан, Эимантас Станионис ва Марио Барриос кабилар", - деди Гарсия EsNews You Tube каналига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Флойд Мейвезер 47 ёшда. Америкалик профессионал карьерасини 2015 йилда якунлаган.
Фикрлар