Роберт Левандовски: Мухлисларсиз бўлса-да, футболнинг бўлгани яхши

"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски мухлисларсиз футбол борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Айни пайтда Бундеслига давом этмоқда. Пандемия пайтида эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда ўйинлар ўтказилмоқда. Мухлисларсиз футбол ўйнаш қийин. Лекин унинг бўлгани яхши. Чунки томошабинлар экран қаршисида бўлса ҳам миллионлар ўйинини кузатишади, биз эса майдонда севимли касбимиз билан шуғулланамиз. Умид қиламанки, буларнинг барчаси ортда қолади, - деди ҳужумчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!