Роберто Баутиста-Агут ярим йўлда қолиб кетди
Ads

Испаниялик теннисчи Роберто Баутиста-Агут "Dubai Duty Free Tennis Championships" мусобақасининг чорак финалига чиқа олмади.

Дубайда ўтган ушбу ўйинда Агут грузиялик Николоз Басилашвилига 7:6, 4:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа турнирнинг чорак финалига йўл олган Басилашвили, энди хорватиялик Борна Чорич, ёки чехиялик Томаш Бердихга қарши кортга чиқади.