Роберто Мартинес Роналдунинг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналдунинг қачон фаолиятини якунлаши ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

"Бу ҳақда аниқ айтиш қийин. Мен жуда тез тушундимки, Криштиану ҳақида келажакни башорат қилиш тўғри эмас. Унинг менталитети фавқулодда, у доим айнан шу кун учун энг яхши ҳолатда бўлишга интилади. Агар ўзидан сўрасангиз, у ҳам худди шу гапни айтади. У олдиндан режа тузмайди.

Ҳақиқатдан ҳам, унда юмшоқ тўқималар билан боғлиқ кичик жароҳат бор. Катта эҳтимол билан, келаси ҳафтадан у гуруҳ машғулотларида тайёргарликни бошлай олади. Бу жиддий муаммо эмас.

Криштиану — бизнинг сардоримиз. У жамоага жуда катта таъсир ўтказган ва муҳим роль ўйнаган. У билан бирга биз Миллатлар лигасида ғолиб чиққанмиз. Унинг жамоамиз учун ўрни жуда муҳим: жарима майдонидаги сўнгги ҳаракатлар, рақиб дарвозасига хавф солиш ва ҳужумларни самарали якунлаш борасида у тенгсиз. Унинг фикрлаш тарзи жуда илҳомлантиради. У ҳар бир кунни худди охиргиси каби яшайди ва мукаммалликка интилади. Қачон якунлаши ҳали аниқ эмас", — деди Роберто Мартинес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!