Робертсон: "Терма жамоа сардори бўлиш мен учун катта шараф"

Шотландия терма жамоаси ҳимоячиси Эндрю Робертсон Европа чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи турида Германияга қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида гапирди

"Оиламиз ва мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаш учун Мюнхенга келишди. Терма жамоа сардори бўлиш мен учун катта шараф. Умид қиламанки, бўлажак ўйинда жамоамиз яхши натижага эришади ва бунга ёрдам бераман", - дея футболчининг сўзларини келтирди УЕФА матбуот хизмати.

Бугун Мюнхендаги "Альянс Арена"да Германия ва Шотландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Тюрпеннинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 22:00 да янграйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!