Родри: Етакчи ўйинчилар иш ташлашга тайёр

“Манчестер Сити” юлдузи Родри Эрнандес етакчи футболчилар учрашувларнинг ҳаддан зиёд кўплигидан иш ташлаш арафасида турганини маълум қилди.

Мавсум бошланганидан бери бир неча футболчилар футбол тақвимининг тиғизлигидан шикоят қилиб келмоқда. Бу тиғизлик Европа миқёсидаги халқаро турнирлар ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати форматининг ўзгариши ортидан вужудга келди.

Норозилик билдираётган ўйинчилар кўпайиб боряпти. Лекин уларнинг дардини ҳеч ким эшитаётгани йўқ. Шу боис, Родри унинг ҳамкасблари бу масала ечимини иш ташлашда кўраётганини айтди.

- Футболчилар иш ташлаш ёқасида турганини тушуниш қийин эмас. Ҳар қандай ўйинчидан сўранг, буни тасдиқлайди. Бу фақатгина Родри ва унинг атрофидагиларнинг фикри эмас. Футболчиларнинг умумий фикри шу. Агар шундай давом этадиган бўлса, сўнгги чорани қўллашга мажбур бўламиз.

Олдинда нима бўлишини билмайман, лекин бу ҳолат бизни безовта қиляпти, чунки биз бу вазиятни зиён кўраётган йигитлармиз, - деди Родри. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!