Родри, кетаман десанг, йўлинг очиқ!
Англия Премьер-лигасининг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Манчестер Сити” Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родрини ўз таркибида сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Topskills Sports UK нашри маълумотига кўра, “Сити” раҳбарияти футболчига “Реал Мадрид”нинг қизиқиши тобора кучайиб бораётган бир пайтда у билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаш учун барча чораларни кўрмоқда.
2024 йили “Олтин тўп” соҳиби бўлган тажрибали футболчи айни пайтда Пеп Гвардиола жамоасида муҳим фигура бўлиб қолмоқда. Аммо “Реал” уни ёзда “Бернабеу”га олиб келиш ҳаракатларини кучайтирган.
Родрининг ўзи ҳам интервьюларидан бирида Мадрид суперклубига кўчиб ўтиш вариантига мойиллик билдирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, “шаҳарликлар” Родрини қолишга кўндиришга уринаётганига қарамай, агар футболчининг ўзи кетишни ихтиёр этса, клуб унга тўсқинлик қилмайди.
Манчестерликлар Родри барча вазиятни инобатгат олиб, клубда қолишга қарор қилади, деб ҳали ҳам умид қилмоқда.
Фикрлар