
Родри: "Мен Месси эмасман, ғалабалар учун жамоага тайанишим керак"
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри ўз ўйини ва жамоа натижалари ҳақида фикр билдирди. Испаниялик футболчи жароҳати туфайли ўтган мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган, бу йил эса АПЛнинг икки учрашувида, жумладан "Брайтон"га қарши (1:2) майдонга тушди.
"Мен Месси эмасман. Бирдан майдонга қайтиб, жамоага ғалабалар олиб келишим мумкин эмас. Бу – жамоавий иш. Илгариги муваффақиятларда мен ҳам жамоадошларим ёрдамига муҳтож эдим.
Албатта, ҳали энг яхши формага қайтиш учун вақт керак. Ҳар биримиз ўзимизга қараб, янада яхшироқ ўйнашга интилишимиз зарур. Умид қиламанки, терма жамоалар ўйинларидан кейин "Сити" яна кучлироқ бўлиб қайтиб келади", – деди Родри "Sky Sports" билан суҳбатда.
Comments