Родри "Реал" футболчиси ҳақида: "Унга қаттиқ ачиндим"
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри "Реал" ҳимоячиси Эдер Милитао олган жароҳатга ўз муносабатини билдирди.
"Мен учрашувни томоша қилдим, Эдер учун қаттиқ ачиндим. У эски жароҳатдан узоқ вақт тикланган эди. Афсуски яна ўша жароҳат янгиланди. Унга тезроқ тузалишни тилайман. Милитао- ажойиб футболчи",-деди амалгади Олтин тўп соҳиби.
Милитао жиддий жароҳатини "Осасуна"га кечган баҳсда олган эди. Хочсимон пайлар узилиши оқибатида, 26 ёшли ҳимоячи бу мавсум майдонга туша олмайди.
Жорий мавсум Ла Лигада бразилиялик ҳимоячи 12 та учрашувда майдонга тушиб битта гол ва ассист қайт этган.
Фикрлар