Родри “Сити”га қайтишни истамай, машғулотни ўтказиб юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри унинг “Барселона”га ўтиши бўйича музокаралар якунланмагунча Англияга қайтмаслик учун рухсат олишга уринмоқда.

Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Родрининг таътили 13 август куни якунланган ва шу сабабли у 14 август куни “шаҳарликлар”нинг эрталабки машғулотига қўшилиши керак. Таъкидланишича, агар рухсат бериш рад этилса, испаниялик футболчи машғулотга келади. Футболчи унинг трансферининг молиявий қисми борасида клублар ўртасидаги келишмовчилик бартараф этилишига умид қилмоқда.

Англия чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумида 30 ёшли Родри 21 та ўйин ўтказиб, битта гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида бешта ўйин бор. Футболчи натижали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!