Родригес ёзда "Милан"ни "Бавария"га алмаштириши мумкин

Италиянинг "Милан" клуби раҳбарияти жамоанинг қанот ҳимоячиси Рикардо Родригес билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра 25 ёшли швейцариялик футболчи "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд каби немис грандларининг қизиқишлар доирасига кириб қолган. “Россонерилар” эса Родригесни 15 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Родригес “Милан” сафига ўтган йилнинг ёзида “Вольфсбург” клубидан келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!