Рожер Федерер курашни давом эттиради
Ads
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Бирлашган Араб Амирликларида ўтаётган мусобақанинг ярим финалига чиқди.

Рожер турнирнинг чорак финалида венгриялик Мартон Фучовични дастлабки сетда тай-брекда, иккинчи сетда эса 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа "Dubai Duty Free Tennis Championships"нинг 1/2 финал босқичига йўл олган Федерер, энди хорватиялик Борн Чорич, ёки грузиялик Николоз Басилашвили билан рақобатлашади.