Рожер Федерер Швейцарияда энг зўр спортчи бўлиши мумкин
Ads

 Рожер Федерер Швейцарияда 2017 йилнинг энг яхши спортчисига айланиши мумкин.

Рожер жорий йилги спорт мавсумини муваффақиятли ўтказди ва юксак ғалабаларга эришди. Шу сабабли ҳам у ўз мамлакатининг энг яхши спортчиси номинациясида ғолиб чиқиши мумкин. Шунингдек, ушбу номинацияда хоккейчи Роман Йоси, гандболчи Энди Шмид, велопойгачи Нино Шуртер ва гимнастикачи Пабло Браггер каби спортчиларнинг номлари ҳам турибди.

Эслатби ўтамиз, Рожер Федерер бу совринни фаолияти давомида олти маротаба ютиб олган.

Sports.uz