Рожер Федерерни ким йиғлатди?
Ads

Швейцариялик Рожер Федерер ўзининг муваффақиятли фаолиятида, руҳшуноснинг ўрни катта эканлигини айтиб ўтди.

– 16 ёшимда ракеткамни синдирганман ва бу ишим учун мени кортдан ҳайдашган эди. Орадан бир йил ўтиб оила аъзоларим руҳшуносга боришимни тавсия қилган ва бу менга катта фойда берган. Ўшандан бери улкан ғалабаларни қўлга киритсам, ёки аламли мағлубиятга учрасам йиғлайман. Сабаби, бу ёшлигимдаги руҳшуноснинг маслаҳати.

Кўзимга ёш келиши учун мен болаликдаги мураббийимнинг сўзларини эслайман. У менга, сен ҳеч қачон улкан ғалабаларга эриша олмайсан, бу сенинг қўлингдан келмайди деган эди. Бироқ, мен бу сўзлари учун ундан миннатдорман.

Sports.uz