Рожерснинг кейинги манзили маълум. У собиқ клубига қайтади

CHERY AUTO

Якунига етган мавсумда "Лестер" раҳбарияти томонидан ишдан бўшатилган Брендан Рожерснинг кейинги манзили аниқ бўлди. У "Селтик"нинг янги бош мураббийи бўлади, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо. Англиялик мутахассис 2016 йилдан 2019 йилгача мазкур жамоани бошқарган. 

Tecno

Шотландия клубини олдинроқ "Тоттенхэм"нинг янги устози Ангелос Постекоглу тарк этди. Австралиялик мураббий қўл остида жамоа 112 марта майдонга тушиб, 83 ғалаба, 12 та дуранг ва 18 марта мағлубиятга учради.

Маълум бўлишичаРожерс "Селтик" билан оғзаки келишувга эришиб бўлган, тез орада расмий хабар эълон қилиниши кутилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию