"Roland Garros". Надаль ва Зверев ўртасидаги ярим финал учрашуви муддатидан олдин якунланди. Теннисчи кортни махсус аравачада тарк этди (видео)

"Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида илк финалчи номи маълум бўлди.

Қумли кортлар қироли сифатида эътироф этиладиган Рафаэль Надаль Александр Зверевга қарши кортга чиқди ва дастлабки сетни 7:6 (10:8) ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди.

Томонлар иккинчи сетда ҳам тенг ўйин намойиш этди ва тай-брекка қадар етиб борди. Аммо германиялик теннисчи оёғидан жиддий жароҳат олди ва баҳсни давом эттира олмади.

Шу тариқа, Рафа техник ғалаба билан финалга йўл олди.

photo_2022-06-03_21-16-51

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!