Ads

Париш шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган Франция очиқ чемпионатининг саралаш босқичида илк давра баҳслари ўтказилмоқда.

Унда россиялик теннисчи Анна Блинкова мезбонлар вакили Людмила Бенчехга қарши кортга чиқиб, - 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа "Roland Garros" турнирининг саралаш босқичи иккинчи даврасига йўл олган Блинкова, энди украиналик Ангелина Калинина ва руминиялик Ирина Мария Барэ учрашуви ғолибига қарши ўйин ўтказади.