Италия А Сериясининг 17-туридан ўрин олган марказий беллашув "Рома" ва "Интер" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу ҳавола орқали ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш имкониятига эгасиз. Хавфли вазиятларни ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Рома

  • Лоренцо Пеллегрини 17'
  • Джанлука Манчини 86'

А Серия 17-тур

10/01/2021, 16:30

2
:
2
Тугади

Интер М

  • Милан Шкриньяр 56'
  • Ашраф Хакими 63'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome 0 томошабин

Бош ҳакам: Marco Di Bello

45'
90'

  • 90+6'

    Ўйин якунланди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+5'

    Иван Перишич ўйин қоидасини бузди ва карточка олди.

  • 90+2'

    Ромелу Лукаку ҳужумда фол ишлатди.

  • 90+'

    Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Эдин Жеко ўрнига Борха Майорал ўйинга қўшилди.

  • 86'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жанлука Манчини ҳисобни тенглаштирди! 2-2! Барча ҳимоячилар ортда қолдирилиб, дарвоза ишғол қилинди.

  • 85'

    "Рома" бурчак тўпи тепади. Хавфли позицион ҳужум давом этади.

  • 84'

    Браян Кристанте берган зарба ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

  • 82'

    "Интер" 2 ўзгаришни амалга оширди: жароҳат олган Видаль ва Хакими ўрнига Гальярдини ҳамда Коларов майдонга тушди.

  • 81'

    Артуро Видаль тўқнашувда шикастланди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Ўйинни давом эттира олмаслиги эҳтимоли катта.

  • 80'

    Пеллегрини бурчакдан узатган тўп хавфли вазиятни яратиб берди, охирида барибир ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 79'

    "Рома"да ўзгариш: Верету ўрнига Кристанте майдонга тушди.

  • 78'

    Мхитаряннинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбаси юқорилаб кетди.

  • 77'

    Конте ўзгаришларни амалга оширади: Лаутаро ўрнига Перишич майдонга тушди.

  • 76'

    "Рома" аъзоси Гонсало сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 73'

    "Рома"да ўзгариш: Бруно Перес ўрнига Леонардо Спинаццола ўйинга қўшилди.

  • 72'

    Эдин Жеко дарвозабонга нисбатан иккинчи қаватда қоидани бузди. Ҳужумда фол.

  • 71'

    Видаль жарима майдончаси ичида зарба беролмай, йиқилиб тушди. Позицион ҳужум давом этади.

  • 70'

    "Интер" ўз майдонида тўпни қаттиқ назорат қилмоқда.

  • 69'

    Жарима зарбасидан сўнг хавфли вазият юзага келди, қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйнади.

  • 68'

    Лукаку йиқитилди. Жарима зарбаси.

  • 67'

    Алессандро Бастони ҳам қоидани бузганлиги учун сариқ карточка олди.

  • 65'

    Мезбонлар аъзоси Жанлука Манчини сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 63'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Ашраф Хакими жарима майдони ташқарисидан туриб зарба позициясига чиқиб борди ва дарвозага кучли айланма зарба берди: тўп тўсинга тегиб дарвоза тўридан жой олди! Даҳшат! 1-2!

  • 59'

    Марцело Брозович бурчак тўпи тепди, ҳимоячилар уни бартараф этишди.

  • 58'

    "Интер" бурчак тўпидан хавфли вазият ярата олмади.

  • 56'

    "Интер" ўнг бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 54'

    ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Буррчакдан узатилган тўп тўппа-тўғри Шкриниарнинг бошига бориб тушди, бош билан берилган зарба олдида эса дарвозабон ожиз қолди! ГОЛ. Ҳисоб тенглашди. 1-1!

  • 53'

    "Интер" бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 52'

    Лаутаро Мартинез майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 51'

    Лукаку ажойиб рейд билан жарима майдони ичига ёриб кирди ва Мартинезга тўпни оширди, зарбани эса дарвозабон супер тарзда қайтарди! Гол деб ўйлаганлар ҳам топилди.

  • 50'

    "Рома" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди, сўнгги сонияда меҳбонлар ҳимоячиси зарба йўлини тўсмаганида, гол кўришимиз мумкин эди.

  • 49'

    Узоқ вақт уюштирилган позицион ҳужум Брозовичнинг ноаниқ зарбаси  туфайли якунланди.

  • 48'

    "Рома" футболчилари оддий вазиятда тўпни йўқотишди. "Интер" қарши ҳужумда.

  • 47'

    Ромелу Лукаку баландга сакраб, тўпни боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди! "Рома" ўйинни бошлаб беради.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+1'

    Смоллинг сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Лукаку огоҳлантирилди. 

  • 41'

    Тайм сўнги "Интер"нинг фаоллиги билан ўтмоқда. 

  • 39'

    Лаутаронинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади. 

  • 37'

    Лаутаро қулай имкониятдан аниқ зарба йўллай олмади. 

  • 34'

    Янг Дармиан ўрнига майдонга ташланди. 

  • 33'

    Дармиан тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 32'

    Жарима зарбасидан сўнг, "неррадзурилар" бурчак тўпи ишлаб олди. Корнер ҳам муваффақиятли амалга оширилмади. 

  • 31'

    Ибаньес қоидани бузди. "Интер" стандарт вазиятга эга. 

  • 27'

    Видаль жарима майдончаси ичида тўпни ажойиб тарзда қабул қилиб, ноаниқ зарба йўллади. 

  • 24'

    Ҳакимининг узатмасига жамоадошлари етиб кела олмади. 

  • 22'

    Ханданович ўз дарвозаси томон йўлланаётган зарбаларни бирин-кетин қайтармоқда. Римликлар жарима майдони ташқарисидан кўп зарба бермоқда. 

  • 20'

    "Рома" голдан руҳланиб, яна олдинга бормоқда. 

  • 17'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Пеллегринининг зарбасини Ханданович қайтара олмади. 

  • 14'

    Миланликлар кетма-кет 2 та бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 13'

    Лаутаро қулай вазиятда тўпни қабул қилиб олган ҳолда, зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида. 

  • 9'

    Карсдорпнинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. 

  • 8'

    Пеллегринининг узатмасини Ханданович ушлаб олди. 

  • 5'

    Ҳакими ҳужумда қоидани бузди. 

  • 2'

    Лаутаронинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Италия А Сериясига хуш келибсиз. "Рома" ва "Интер" учрашувини Абдулла Маннонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)