"Рома" 2023 йил охиригача сафдан чиққан Абрахам ўрнига зўр ҳужум топиб қўйди
“Рома” Тэмми Абраҳам ўрнига Мауро Икардини сотиб олиши мумкин. Англиялик футболчи А Сериянинг сўнгги ўйинида "Специя"га қарши ўйинда жароҳат олганди. У ўйиннинг 80-дақиқасида алмаштирилди. Уни майдондан замбилда олиб чиқиб кетишди.
Sky Sport нашрининг хабар беришича, Абраҳам тиззасидан жиддий жароҳат олган. Тахминларга кўра, ҳужумчи ноябрь ойигача сафга қайтолмайди. Балки унинг соғайиши декабрга қадар чўзилиши ҳам мумкин.
Football Italia хабарига кўра, "Рома" раҳбарияти мавсумни ижара асосида "Галатасарой"да ўтказган ПСЖ форварди Мауро Икардини Абраҳамнинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда.
Айтиш керакки, аргентиналик футболчи учун Италия чемпионати бегона эмас. У 2012-2013 филларда “Сампдория”, 2013-2019 йилларда эса “Интер” таркибида тўп сурган.
2022/23-йилги мавсумда аргентиналик ҳужумчи Туркия чемпионатида 24та ўйин ўтказиб, 22та гол урди.
Фикрлар