“Рома” Абрахамдан ҳам воз кечди

“Рома” раҳбарияти асосий ҳужумчиси Тэмми Абрахам билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда Calciomercatoweb сайти хабар тарқатди.

Маълумотларга қараганда, римликлар 2021 йилнинг ёзида 40 миллион еврога “Челси”дан олиб келинган футболчини икки баравар қимматига сотиб юборишни мўлжалламоқда.

Италия чемпионатидаги дебют мавсумини юқори даражада ўтказган 25 ёшли ҳужумчи жорий чемпионатда ўзини етарли даражада кўрсата олмаяпти. Жозе Моуриньо ҳам Абрахамни алиштириб бўлмас ўйинчилар рўйхатидан чиқарган.

Тэмми Абрахамга асосий даъвогар сифатида “Манчестер Юнайтед” тилга олинмоқда. Ёзда бу тўпурарни “Челси” биринчи бўлиб трансфер қилиш ҳуқуқига эга. Лекин “аристократлар” ўз тарбияланувчисини ортга қайтармоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!