“Рома” Абрахамга ўринбосар топди

“Рома” раҳбарияти жамоанинг асосий тўпурари Тэмми Абрахамга ўринбосар қидираётган эди. Жозе Моуриньо бу вазифани “Торино”дан кетишга қарор қилган Андреа Белоттига топширишни истаяпти.

La Stampa нашрининг ёзишича, Белотти римликларга Абрахам мавсум давомида бир неча ўйинда иштирок этмай, тўлиқ тикланиб оладиган пайтда унинг йўқлигини билинтирмаслик учун керак бўлади.

Лекин Италия терма жамоаси ҳужумчиси бунга кўниши қийин. Чунки унга “Вест Хэм” ва “Торонто”дан жиддий чорловлар бўляпти.

Белотти бу мавсум 28 та ўйинда 8 та гол урди. Унинг шартномаси 30 июнь куни якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!