“Рома” Абрахамни сотмоқчи, харидор ҳам аниқ!

  • 18 ноября, 2022, 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўтган йили “Челси”дан олиб келинган Тэмми Абрахам билан хайрлашишга тайёр.

Tecno

Англиялик ҳужумчи бу мавсум тўпурарлик қобилиятини намойиш қила олмаяпти ва аргентиналик юлдуз Пауло Дибала олиб келинганидан кейин унинг соясида қолиб кетди.

Клуб раҳбарияти уни январда сотиб юборишга тайёрлигини билдирганди.

Calciomercato нашрининг ёзишича, Тэммини “Арсенал” ўз сафига чорламоқда. Аслида Англиянинг бир неча клублари ёзда ҳам 25 ёшли форвардга оғиз солганди.

“Рома”нинг Абрахам билан келишуви 2026 йилгача давом этади. Ҳозир бу футболчининг трансфер нархи 45-50 миллион еврога баҳоланяпти.

“Челси”да ўз тарбияланувчисини 2023 йилнинг ёзида 80 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор. Ҳозир Абрахам бу нархга муносиб эмас.

Жорий мавсумда 20 та учрашувда қатнашиб, атиги тўрт марта тўп киритган ҳужумчи жаҳон чемпионатида қатнашадиган Англия терма жамоаси рўйхатига киритилмади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию