"Рома" афсонаси А Серия клубини бошқариши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиялик машҳур ярим ҳимоячи Даниэле Де Россия янги мавсумда "Фиорентина" бошқарувини қабул қилиб олиши мумкин.

Таниқли журналист ва инсайдер Жанлука Ди Марцио "Рома"нинг афсонавий футболчиси "Фиорентина" раҳбариятининг шорт-листига киритилгани ҳақида хабар қилмоқда.

36 ёшли Де Россия январь ойида футболчилик фаолиятини "Бока Хуниорс" клубида якунлаган эди.

Жорий мавсумда "Фиорентина" Жузеппе Якини бошчилигида А Серия 29-туридан сўнг турнир жадвалида 13-ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!