“Рома” Англиядан келган супертаклифни рад этди

“Рома” етакчиси Лоренцо Пеллегрини қатор клублар нишонида турибди. Саудиялик инвесторлар қўлига ўтиганидан кейин энг бадавлат клубга айланган “Ньюкасл” италиялик плеймейкерни олиш учун ҳаракатга киришди.

Маълумотларга қараганда, ньюкаслликлар Лоренцо учун римликларга 60 миллион евро таклиф қилди. Бироқ, бу сумма пойтахт  клуби раҳбариятини қониқтирмади.

Бундан ташқари, бош мураббий Жозе Моуриньо жамоа сардори сотилмайдиган футболчилар рўйхатига Пеллегринини ҳам қўшган.

Пеллегрини ўтган мавсумда 41 та учрашувда 14 та гол ва 8 ассист муаллифи бўлди. 25 ёшли ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!