
"Рома" АПЛдан футболчи олиб келмоқчи
"Рома" жамоаси ёзги трансфер вақтида таркибни сезирарли даражада кучайтиришни истамоқда.
Римликлар "Челси" ярим ҳимоячиси Дэниел Дринкуотерни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. 29 ёшли футболчи 2017 йилда "Лестер"дан "Челси"га кўчиб ўтган ва ўшанда Лондонликлар Дринкуотерни 37,5 миллион евро сарфлаган эди.
Бироқ футболчи "Челси"га мослашиб кета олмади ва ёзда клубни тарк этиши кутилмоқда. Айни вақтда "Рома"ни Дринкуотернинг собиқ устози Клаудио Раньери бошқармоқда.
Фикрлар