"Рома" АПЛдан ҳимоячи олиб келиши кутилмоқда
Италиянинг "Рома" клуби Англия премьер-лигасидан ҳимоячи олиб келиши мумкин. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "бўрилар" "Лидс"дан Диего Льорентени ижарага олишга яқин турибди.
Айни пайтда клублар шартнома тузиш устида фаол ишламоқда. Испаниялик футболчи сотиб олиш ҳуқуқи билан "Рома"га ижарага берилади.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи охирида Льоренте "Лидс" билан шартномасини узайтирган эди. Аммо шунга қарамай, "товуслар" раҳбарияти тажрибали испанияликни Жозе Моуриньо жамоасига қўйиб юборишга тайёр.
Жорий мавсумда 29 ёшли марказий ҳимоячи Англия премьер-лигасида 8 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар