“Рома” бир футболчини олиб, иккитасини бермоқчи

“Рома”да тарбияланган Давиде Фраттези “Сассуоло”да жуда сермазмун ўйин намойиш этмоқда. Истеъдодли футболчини римликлар яна ортга қайтармоқчи бўляпти.

“Сассуоло” асосий юлдузларидан бири билан хайрлашишга шошилмаяпти ва бу савдодан мўмай даромад ишлаб олмоқчи.

Фраттезининг ўзи “Рома”га қайтишга қарши эмас.

Il Tempo нашри тарқатган хабарга кўра, “Рома” спорт директори Тьягу Пинто Фраттези трансфери бўйича “Сассуоло” билан музокарага тайёрланяпти. Римликлар шартномага 20 ёшли ҳимоячи Эдоардо Бове ва 18 ёшли ҳужумкор футболчи Кристиан Вольпатони қўшмоқчи.

“Сассуоло” раҳбарияти бу шартга кўндириш қийин бўлиши айтилмоқда. Чунки бу клуб раҳбарияти трансфер учун фақат пул билан ҳисоб-китоб қилиниш талабини илгари суряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!