“Рома” биринчи кимни олиб келишни ҳал қилди
“Рома” келаси мавсум олдидан таркибини сезиларли даражада кучайтиришга қарор қилган. Жозе Моуриньо анчадан бери “Лион” етакчиси Уссем Ауарни олиб келишни режалаштири юрибди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг айтишича, римликлар бу футболчи билан 2028 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолайди.
25 ёшни қарши олаётган франциялик ярим ҳимоячи “Лион” тарбиланувчиси ҳисобланади ва фаолиятини фақат мана шу жамоада ўтказмоқда.
Ҳозирга қадар Ауар бу жамоа учун 233 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 41 маротаба ишғол қилган ва 36 марта жамоадошларига голли пас узатган.
Унинг “Лион” билан шартномаси якунланаётгани боис, “Рома”га бепул ўтади.
Фикрлар