“Рома” биринчи трансферни ҳал қилди

“Рома” спорт директори Тьягу Пинту жамоа таркибини кучайтиришда Жозе Моуриньога яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, бу мутахассис қишга мўлжалланган биринчи трансферни муваффақиятли уддалади. Унга кўра, 24-ёшли Ола Солбаккен январь ойида Римга кўчиб келадиган бўлди.

“Будё-Глимт” билан шартномаси якунланиб бораётган ҳужумчи “Рома”га эркин агент сифатида текинга қўшилади. Клуб музокара чоғида Сольбаккенга ҳар мавсум учун бир миллион евро миқдорида маош ажратишга ваъда берди.

Сольбаккен Норвегия жамоаси сафида бу мавсум 18 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол ва еттита ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!