"Рома" бош мураббий лавозимига 2 та мураббийнинг номзодини кўз остига олиб қўйди

"Рома" хўжайини Дэн Фридкин мавсум якунлангач, бош мураббийни алмаштириши мумкин.

Corriere dello Sport тарқатган хабарга қараганда, раҳбарият амалдаги бош мураббий Паулу Фонсеканинг фаолиятидан қониқиш хосил қилмаяпти. Агар римликлар ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса, португалиялик мутахассис аниқ истеъфога чиқарилади.

Ҳозирда Фонсеканинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар қаторида Массимилиано Аллегри ва Маурицио Сарри номи тилга олинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!