"Рома" Бразилия чемпионатидан ҳужумчи олади
"Рома" бразилиялик ҳужумчи трансферини режалаштирмоқда.
Бразилиянинг "Сантос" клуби ҳужумчиси Маркос Леонардо фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. "Corriere dello Sport" нашрининг хабар беришича, 20 ёшли футболчининг хизматларига "Рома" қизиқиш билдирмоқда.
Потенциал келишув суммаси 10 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Шунингдек, шартнома 8 миллион миқдоридаги бонус тўловларини ҳам ўз ичига олади. "Бўрилар" футболчи билан 2028 йилнинг ўрталаригача шартнома имзолаш режалаштирилган.
Бразилия чемпионатининг жорий мавсумида Леонардо 12 та жанг ўтказиб, 6 та гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар