“Рома” бу футболчидан қуруқ қолиши мумкин
“Рома” асосий ҳимоячиси Крис Смоллингдан айрилиши мумкин. Футболчининг агенти Жеймс Фезерстоун мижози атрофидаги вазиятга изоҳ берди.
- “Рома”нинг Смоллинг билан шартномасида келишувни узайтириш борасида ҳеч қандай банд йўқ. Битим 2023 йилнинг 30 июнида тугайди. Футболчининг ўзи бор эътиборини футболга қаратган ва “Рома” билан катта ютуқларга эришмоқчи.
Крис клубда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда, шаҳарга ва мухлисларга ўрганиб қолган, уларни яхши кўради, - деди Жеймс Фезерстоун.
32 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда А Серияда 15 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига учта тўп ёздириб қўйди. Transfermarkt портали уни 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар