"Рома" бу ишни ўз тарихида 3-марта уддалади

Кеча А Сериянинг 35-туридан ўрин олган СПАЛга қарши ўйин “Рома” учун тарихий бўлди.

Аниқроғи, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган “бўрилар” ўз тарихларидаги энг йирик ғалабани такрорлашди. “Рома” бунгача меҳмондаги ўйинларда 5 та тўп фарқи билан фақат 3 марта ғалаба қозонган холос.

"Рома" 1933 йил "Алессандрия"ни 6:1, 1985 йил эса "Кремонезе" клубини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!