“Рома” бу мавсумдаги энг яхши хабарни эшитди

Ёзда “Рома”га ўтганидан кейин мавсум бошиданоқ  “бўрилар”нинг етакчисига айланган Пауло Дибала жароҳат туфайли сафдан чиққан эди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, 28 ёшли ҳужумчи жароҳатидан қутилган ва тезроқ майдонга қайтиш учун машғулот жараёнида юкламаларни мунтазам равишда ошириб бормоқда.

Манбанинг таъкидлашига кўра, Дибала келаётган якшанба куни “Торино”га қарши бўладиган баҳс қайдномасига киритилади. Чунки футболчи сўнгги машғулотларни ҳеч қандай чекловсиз умумий гуруҳ билан бирга ўтказяпти.

Дибаланинг майдонга қайтишга шошилаётгани бежиз эмас албатта. У тезроқ оёққа туриб, Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида қатнашишни мақсад қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!