"Рома" бугун яна бир туркийзабон футболчининг трансферини эълон қилиши кутилмоқда

Il Tempo нашри тарқатган хабарга қараганда, “Лилль” ҳимоячиси Зеки Челикнинг “Рома”га кутилаётган трансфери якуний босқичга чиққан.

Юқоридаги манбага кўра, 25 ёшли Туркия терма жамоаси аъзосининг трансфери бугуннинг ўзида ҳал қилиниши мумкин. Гап шундаки, "Рома" ва "Лилль" клублари ўртасида жуда яхши дўстона муносабатлар мавжуд. Бундан ташқари, "Лилль" хўжайини Алессандро Барнаба ва “Рома” хўжайини Дэн Фридкиннинг ўзаро дўстлигини инобатга олган ҳолда, Челикнинг трансфери 7 миллион евро эвазига харид қилиниши айтилмоқда.

Маълумот учун, Зеки Челик якунланган мавсум “Лилль” сафида жами 40 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!