"Рома" Бундеслига клубидан футболчи олмоқчи

"Ҳоффенҳайм" ярим ҳимоячиси Флориан Гриллич мавсум сўнгида клубини ўзгартириши мумкин.

Унга А Сериянинг икки гранди "Интер" ҳамда "Рома"дан қизиқиш бор. Ҳар икки даъвогар уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. 26 ёшли футболчининг "Transfermarkt" порталидаги баҳоси 16 миллион еврога тенг.

Гриллич немис клуби таркибига 2017 йилда "Вердер"дан келиб қўшилган. Бу вақт оралиғида у 150 учрашувда майдонга тушиб, 8 гол ва 11 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!