“Рома” Чемпионлар лигасига чиқмаса, кетаман!

“Рома” ҳимоячиси Крис Смоллингнинг клуб билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади.

33 ёшли футболчига “Интер” ва “Ювентус”дан жиддий таклиф бўлмоқда. Буни инобатга олган римликлар Смоллингга худди миланликлар ва туринликлар каби икки йиллик янги битим тақдим қилган.

Криснинг ўзи уни қабул қилишга шошилмоқчи эмас. Ўз даврида “Манчестер Юнайтед” сафида Чемпионлар лигасида жавлон урган ҳимоячи яна энг нуфузли турнирда қатнашмоқчи.

Corriere della Sera нашрининг маълум қилишича, Смоллинг мавсум охирида қайси жамоа кучли тўртликка кириб, Чепионлар лигасига йўлланма олса, ана ўшалар билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган.

Демак, Смоллинг янги шартнома масаласи мавсум охирига бориб, мусобақа жадвалидаги вазият ойдинлашганидан кейин бир қарорга келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
04/01/2023 16:55
Рома Европа Лигасига йулланма олса катта гап!