
"Рома" Дибала билан музокараларни бошлади
"Рома" ҳужумчи Пауло Дибала билан шартномани узайтирмоқчи. Аргентиналик юлдузнинг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, клуб 31 ёшли футболчи билан янги меҳнат шартномаси бўйича музокараларни бошлаган.
"Бўрилар" раҳбарияти форвард билан 2028 йилнинг ўрталарига қадар шартнома тузишни режалаштирмоқда. Йил бошида Дибаланинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, аммо жаҳон чемпионати ғолиби Римда қолишни танлади.
Маълумот учун, Пауло жорий мавсумда "Рома"нинг учта ўйинида иштирок этди. Футболчи жароҳати туфайли сўнгги ўйинларни ўтказиб юборди.
Комментарии