
"Рома" ЕЧЛ баҳсидан олдин жиддий йўқотишларга учради
Римнинг “Рома” клуби УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида “Виктория Плзен"га қарши баҳсдан олдин жиддий йўқотишларга учради.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра шанба оқшомида “Лацио”га қарши бўлиб ўтган Рим дербисида Даниэле Де Росси ва Хавьер Пасторелар жароҳат олишган. Шунингдек бўлажак ўйинда Диего Перотти ҳам майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, "Рома" - "Виктория Плзень" учрашуви 2 октябрь куни Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
Фикрлар