"Рома" Элдорнинг кетишига тайёрланмоқда, Моуриньо "Барса" ҳужумчисини чақирди
А Серияда кучли тўртликка киришни мақсад қилган "Рома" таркибни кучайтирмоқчи.
Италия ОАВ тарқатган хабарга кўра, римликлар "Барселона" ҳужумчиси Абдусамад Эззалзулини ўз сафига қўшиб олишни истаяпти. Қайд этилишича, унинг трансферини айнан бош мураббий Жозе Моуриньо талаб қилмоқда.
Келишув шу ёздаёқ амалга ошиши мумкин. Каталонияликлар 20 ёшли истеъдод соҳиби учун 10 миллион евро маблағ сўраяпти. "Transfermarkt" портали уни 8 миллионга баҳолаган.
Эззалзули жорий мавсум "кўк-анорранглилар" либосида 12 ўйин ўтказиб, 1 бор рақиб дарвозасини ишғол этган.
Фикрлар