"Рома" Фасио билан амалдаги шартномани узайтирди
“Рома” клуби ҳимоячиси Федерико Фасио клуб билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли аргентиналик футболчи “бўрилар” билан 2021 йилнинг 30 июнига қадар тузилган шартномага имзо чеккан.
Маълумот учун, Фасио “Рома” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум А Серияда 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар