“Рома” футболчиси Англиядан таклиф олди

“Рома” ярим ҳимоячиси Жордан Верету фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Маълумотларга қараганда, франциялик футболчига “Ньюкасл” оғиз солмоқда. Аслини олганда, “қарғалар” қишки трансферлар вақтида Веретуни олишни истаган, бироқ “бўрилар”га маъқул келадиган таклиф тайёрлашга улгурмаган эди.

Жозе Моуриньо январда жамоага “Порту” етакчиларидан Сержиу Оливейрани олиб келганидан кейин Веретуда асосий таркибга кириш имконияти пасайиб кетди. Франциялик ўйинчининг ўзи ҳам муҳитни янгилашга қарши эмас.

Веретуга “Ньюкасл”дан ташқари “Милан” ва“Тоттенхэм” ҳам жиддий қизиқиш билдиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!