“Рома” футболчиси АҚШга йўл олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Рома” 2021 йилнинг  бошида “Даллас” жамоасидан истеъдодли ҳимоячи Брайан Рейнолдсни траснфер қилган эди.

Америкалик футболчи “Бўрилар” сафидан муқим ўрин эгаллай олмагач, икки мавсумдан бери Бельгия чемпионати вакиллари – “Кортрейк” ва “Вестерло” жамоаларида ижара асосида тўп тепмоқда.

Маълумотларга қараганда, Европа футболига мослаша олмаган Рейнолд АҚШга қайтиб кетади. 21 ёшли футболчини қадрдон жамоаси “Даллас” яна ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бундан ташқари, “Солт-Лейк-Сити” жамоаси ҳам “кўҳна қитъа”да тажриба тўплаган ўйинчини ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!