"Рома" футболчиси билан янги шартнома имзолашга ишонади
"Рома" англиялик ҳимоячи Крис Смоллинг билан янги шартнома имзоланишига ишонмоқда. Бу ҳақда Рим клуби спорт директори Тиаго Пинто маълум қилди.
"Биз Крис билан янги шартнома шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу футболчи биз учун жуда муҳим. Смоллинг "Рома"да ўйнашни давом эттирмоқчи, шунинг учун биз янги шартномага деярли аминмиз", - дея хабар беради "Football-Italia".
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳимоячи римликлар сафида 2020 йилдан буён ўйнаб келади. Жорий мавсум тажрибали футболчи 23 учрашувда иштирок этиб, учта гол урди. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2023 йилнинг ўрталаригача ҳисоблаб чиқилган.
Фикрлар