"Рома" футболчиси нега фаолиятини якунламоқчи?
Италиялик ҳимоячи Давиде Сантоннинг "Рома"даги фаолияти ўз ниҳоясига етмоқда. Гап шундаки, у Италия клубларидан келган кўплаб таклифларни рад этганидан сўнг, раҳбарият уни жамоа машғулотларидан четлатди.
2018 йилнинг ёзидан буён “Рома”да ўйнаб келаётган Сантон шу ҳафта бошида эркин агентга айланганидан сўнг, кейинги ҳафта бутсаларини михга илиши ҳам мумкин, деб хабар бермоқда Corriere dello Sport.
У ўзининг жисмоний ҳолати ва мотивацияси йўқлиги учун қишки трансферлар даврида келган барча таклифларни, шу жумладан “Специя” ва “Салернитана”, шунингдек, Туркия клубидан тушган таклифларни рад этган
Италия нашрининг ёзишича, Сантоннинг агенти хориждан бошқа таклифлар топишга ҳаракат қилиши мумкин, бироқ айни дамда 31 ёшга тўлган футболчининг фаолиятини якунлаши эҳтимоли катта.
Фикрлар